1

Пойтахтдаги 30, 95, 110 ва 129 сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

ЖАМИЯТ 09.05.2024, 14:44
Пойтахтдаги 30, 95, 110 ва 129 сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгарди

Пойтахтдаги 30, 95, 110 ва 129 сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгарди. Йўловчиларнинг мурожаатларига асосан 72 сонли автобус йўналишининг иш бошлаш вақти соат 5:30 дан 5:00 га узайтирилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар берди. 

Тошкент шаҳридаги Оҳангарон йўли кўчасидан Паркент кўчасига ўтиш учун ер сатҳи бўйлаб Темур Малик кўчасида ташкил этилган ортга бурилиб олиш жойи ёпилганлиги муносабати билан, 2024 йил 9 май кунидан бошлаб, 30, 95, 110 ва 129-сонли автобус йўналишларининг тўғри йўналишдаги шаҳарнинг марказий қисмлари томон ҳаракати, Оҳангарон йўли кўчасидан T.Malik кўчасига кирмасдан, Паркент кўчаси орқали уч қаватли йўл ўтказгичнинг тоннель қисми орқали ўзгартирилди. 

Бундан ташқари, йўловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида 72 сонли “Авиасозлар – Жомий майдони” автобус йўналишининг иш бошлаш вақти соат 5:30 дан 5:00 га узайтирилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1