1

Жорий йил ёзи 2023 йилдаги рекорд йилдан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин

ДУНЁ 10.05.2024, 11:28
Жорий йил ёзи 2023 йилдаги рекорд йилдан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин

Европа иқлим хизмати Коперник ҳисоботига кўра, 2024 йил апрели бутун дунё бўйлаб рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди ва метеорологлар кетма-кет 11-ой ҳароратни қайд этишди.

Коперникнинг қайд этишича, апрель ойида сайёра юзасида ўртача ҳарорат Селсий бўйича 15,03 даражани ташкил қилган - бу 2016 йил апрелида ўрнатилган аввалги максимал кўрсаткичдан 0,14 даражага юқори.

Охирги 12 ой давомида (2023 йил май – 2024 йил апрел) глобал ўртача ҳарорат ҳам рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткичдир. Бу саноатдан олдинги 1850-1900 йилларга нисбатан 1,61 даража юқори эди.

Шарқий Европа, Шимолий Американинг бир қисми, Гренландия, Шарқий Осиё, Шимолий-Ғарбий Яқин Шарқ, Жанубий Американинг бир қисми ва Африканинг катта қисмида ўртача ҳароратдан юқори ҳарорат кузатилди.

"Эл-Нинё каби табиий цикллар билан боғлиқ бўлган ҳарорат ўзгаришлари келиб-кетиб турса-да, иссиқхона газлари концентрациясининг ортиши туфайли океан ва атмосферада қопланиб қолган қўшимча энергия глобал ҳароратни янги рекордларга кўтаришда давом этади", деди Коперник директори Карло Буонтемпо.

2024 йилнинг январь, февраль ва март ойлари ҳам жаҳон тарихидаги энг иссиқ ойлар сифатида тан олинган. Олимларнинг фикрича, жорий йил 2023 йилдаги рекорд йилдан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1