АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада микроавтобус ва юк машинаси иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фарғон...

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 12 май куни соат 18:30 ларда Олтиариқ тумани “Зилха” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 238 километрида ЙТҲ содир бўлган. 48 ёшли ҳайдовчи I.М. “JAC Sunray” русумли микроавтобусни бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб, чапга қайрилиш учун тўхтаб турган 50 ёшли М.А. бошқарувидаги “Ҳоwо Синотрук” русумли юк автомобилини орқа томонига урилган.

Натижада “JAC Sunray” русумли микроавтобус ичида бўлган 19 ёшли йўловчи М.Н. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар