Бытом шаҳрида 13 майга ўтар кечаси ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Эрталаб соат иккидан кейин маҳаллий аҳоли портлаш овозидан уйғонган. Хусусий транспорт компаниясининг йирик парки ҳудудида автобуслар ёнаётгани маълум бўлди.
Ўт ўчириш бўлимига соат 02:20 да қўнғироқ келиб, ўн дақиқадан сўнг воқеа жойига қутқарувчилар етиб борган. Ёнғинни ўчириш эрталаб соат 7:00 гача давом этди, жами 40 га яқин ўт ўчирувчи жалб этилди.
Автопаркдаги 60 та автобусдан 10 таси ёниб, яна бир қанчаси қисман шикастланган. Одамлар орасида қурбонлар йўқ. Ёнғин сабаблари полиция томонидан аниқланмоқда.






