АсосийДУНË

Киев Қора денгизга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди

Россия Мудофаа вазирлиги эса Россия Қуролли Кучлари Украина Қуролли Кучлари манфаатларига хизмат қилаётган порт инфратузилмаси ва кемаларга зарба бераётганини маълум қилган.

'Киев Қора денгизга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди'ning rasmi

Украина Днепр-Буг лимани орқали Қора денгизга чиқиш имкониятини йўқотди. Херсон вилояти губернатори Владимир Сальдонинг айтишича, ушбу ҳудудда кемалар ҳаракати Россия ҳарбийлари томонидан амалда тўсиб қўйилган. Бу ҳақда у “РИА Новости”га берган интервьюсида маълум қилди.

Сальдонинг сўзларига кўра, Херсондаги Днепр дарёси ҳамда Николаевдаги Жанубий Буг дарёси бўйида жойлашган портлар Днепр-Буг лимани орқали Қора денгизга чиқиш имконига эга. Бироқ ҳозир мазкур йўналишда кемалар ҳаракати деярли тўхтаган.

“Херсон портлари Днепр дарёсида, Николаев порти эса Жанубий Буг дарёсида жойлашган. Уларнинг Қора денгизга чиқиши Днепр-Буг лимани орқали амалга оширилади. Кемаларнинг у ердан ўтиши бизнинг ҳарбийлар томонидан амалда тўсиб қўйилган”, деган Сальдо.

Унинг таъкидлашича, ҳозир Қора денгиз ҳавзасида, жумладан, Днепр дарёсида кемалар қатнови деярли тўхтаган.

Маълумот учун, Днепр-Буг лимани Қора денгизнинг шимолий қисмида, Херсон ва Николаев вилоятлари ҳудудида жойлашган. Лиман Днепр ва Жанубий Буг дарёлари бўйидаги портларни Қора денгиз билан боғлайди.

Аввалроқ “Financial Times” Украинада Қора денгиз орқали дон экспорт қилиш билан боғлиқ муаммолар юзага келганини хабар қилган эди. Нашр бу ҳолатни Россия қўшинларининг Украина ҳарбийлари фойдаланаётган Қора денгиз портларидаги ҳарбий объектларга берган зарбалари билан боғлаган.

Россия Мудофаа вазирлиги эса Россия Қуролли Кучлари Украина Қуролли Кучлари манфаатларига хизмат қилаётган порт инфратузилмаси ва кемаларга зарба бераётганини маълум қилган.

Украина аграр сиёсати вазири Тарас Висоцкий ҳам жорий йил июль ойи охирида хорижий кемалар Украина портларига киришни тўхтатганини тан олган. Унинг айтишича, бу ҳолат Польша–Украина чегарасида транспорт қатновининг издан чиқиши билан боғлиқ.

    Бошқа янгиликлар

    Киев Қора денгизга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди - Darakchi.uz