Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида "Арт замон медиа" киностудияси томонидан "Чўлиқ" номли бадиий фильм суратга олинади.
Фильмда экологик муаммолар, чўпонлар ва уларнинг ҳаёти орқали қишлоқ хўжалигидаги ҳозирги давр имкониятлари ҳақида ҳикоя қилади. Суратга олиш ишлари Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Денов, Олтинсой, Сариосиё туманларида, Қашқадарё, Жиззах, Бухоро Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг турли локацияларида бўлиб ўтади.
Ҳозирда фильмнинг актёрлар жамоаси учун кастинг жараёнлари давом этмоқда. Фильм сенарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Жамолиддин Қўзибоев.
Маълумот учун, "Чўлиқ" фильми Кинематография агентлиги томонидан эълон қилинган танлов ғолибларидан бири ҳисобланади.
13.05.2024 22:18