Бугун Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов Хоразмга ташриф буюрди. Агентлик раҳбари вилоятнинг Боғот туманида бунёд этилаётган кино шаҳарча фаолияти билан танишди. Ҳозирда бу шаҳарчада қурилиш ишлари олиб борилиши билан бирга Кинематография агентлиги буюртмасига биноан буюк мутафаккир, файласуф, шоир, кураги ерга тегмаган Паҳлавон Маҳмуд ҳақидаги “Хива лангари” фильмининг суратга олиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Фильм режиссёри Ҳамидулло Ҳасанов бўлиб, унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Боир Холмирзаев, Дилноза Кубаева, Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов ҳамда Меҳриддин Раҳматов, Дурдона Қурбонова каби таниқли актёр ва актрисалар роль ижро этмоқда.
Агентлик директори кино шаҳарчанинг қурилиш ва ободонлаштириш жараёнлари билан танишиш давомида либослар ва реквизитлар устахонасида бўлиб, улар билан танишди.
Шаҳарчанинг очилиш маросими ХВИ Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида ўтказилиши белгиланган бўлиб, келгусида ушбу маскан ўзбек кино санъати ва саноатини ривожлантиришда етакчи манзиллардан бири сифатида хизмат қилиши кўзланган.
13.05.2024 22:21