1

Чўлда туялар учун светофор ўрнатилди

ДУНЁ 14.05.2024, 19:36
Чўлда туялар учун светофор ўрнатилди

Хитойнинг Гансу провинциясидаги чўлда туялар ҳаракатини тартибга солувчисветофорлар ўрнатилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

 Гап шундаки, ҳар йили май ойининг бошларида маҳаллий чўлда бўлиб ўтадиган фестивалга минглаб одамлар келиб, туя минишади. Шу боис маҳаллий ҳокимият ҳайвонлар ва чавандозлар ҳаракатини тартибга солиш ва тирбандликларнинг олдини олиш учун шундай қарор қабул қилган.

 Сайёҳлар бу ёндашувни юқори баҳолаб, аввал ҳеч қаерда бундай нарсани кўрмаганликларини айтишган.

 2023 йилда Гансу провинциясида байрамга 2,4 минг ҳайвон олиб келинган. Уларнинг кўпчилиги қадимги Ипак йўли бўйлаб юришган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1