1

Cурхондарёда эркак онасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 14.05.2024, 20:32
Cурхондарёда эркак онасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирди

Сурхондарёда эркак онасини ваҳшийларча ўлдирди. Бу ҳақида "Замон" информацион дастури хабар берди.

Фажеа ўтган йил охирида содир бўлган. Цемент савдоси билан шуғулланган, 1966 йилда туғилган аёл уйида ўлдириб кетилган. Маълум қилинишича, у ўғли билан мерос масаласида бир неча маротаба тортишган.

2023 йилда қизини турмушга берган аёл унга бойлигининг 40 фоизини беришни ваъда қилган.

Ўғли синглисига уй ҳам, машина ҳам бермасликни талаб қилган. Шундан сўнг, тунги соат 02:00 лар атрофида ўғил ухлаётган онасининг бир нечта жойига пичоқ санчган. Чиқиб кетаётганида онасининг инграшини эшитиб, орқасига қайтган ва бўйнига ҳам бир неча маротаба пичоқ санчган.

У тунда ҳеч нарса бўлмагандек, хотини ва болалари ухлаган хонага кириб ётади. Эрталаб ИИОга қўнғироқ қилиб, онасини кимдир ўлдириб кетганини айтган.

Қотил ўғилга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1