1

Қашқадарёда 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилди

ЖАМИЯТ 14.05.2024, 20:39
Қашқадарёда 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилди

Қашқадарё вилояти ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятда “Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибалари”ни кенг жорий қилиш, бандликни таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими ҳар бир масалага атрофлича тўхталиб, ютуқ ва камчиликларга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни парваришлаш, вилоят маркази ҳисобланган Қарши шаҳрида ободонлаштириш ишларини олиб бориш, ҳар бир ташкилот ва муассасада ўз ҳудудини тоза ва файзли сақлаши кераклиги таъкидланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни бажарилишига эътиборсизлик билан қараганлиги учун 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилди. 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди. 41 нафар масъулларга навбатдаги интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1