1

“Ҳаж – 2024” мавсуми 23 майдан бошланади

ДУНЁ 16.05.2024, 15:29
“Ҳаж – 2024” мавсуми 23 майдан бошланади

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди. 

Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.

Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади.

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда.

Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда.

Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1