1

Солиқ қўмитаси Раиси ишбилармонлар билан учрашди

ИҚТИСОДИЁТ 17.05.2024, 10:30
Солиқ қўмитаси Раиси ишбилармонлар билан учрашди

 Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиевнинг “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ)да фаолият юритаётган тадбикорлик субектлари вакиллари билан юзма-юз мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимияти ва “Ғиждувон” ЭИЗ дирекцияси раҳбарияти ҳамда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субектлари, жумладан хорижий инвестор ва экспортчи корхоналар вакиллари қатнашди.

Очиқ ва самимий ўтган учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда инвестиция дастурлари ва экспорт кўрсаткичларини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда ишбилармонлар томонидан ўртага ташланган айрим масалалар шу ернинг ўзида қонуний ечим топди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган бошқа мурожаатларни ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Маълумот ўрнида. 2024 йил 1 май ҳолатига “Ғиждувон” ЭИЗга аъзо бўлган 43 та корхонада 2 379 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган.

ЭИЗ ҳудудида шу кунга қадар 528,9 млн АҚШ доллари қийматидаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, жорий йилнинг ўтган даврида 274,7 млрд сўмлик товарлар реализация қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1