Олий Мажлис Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.
Унга асосан Жуманазар Эргашев ўн йиллик муддатга, Маъмуржон Кадиров муддациз даврга, Дилшод Ражабов муддациз даврга, Носиржон Расулов ўн йиллик муддатга, Бурхон Турдиев ўн йиллик муддатга, Асқарали Умматалиев ўн йиллик муддатга, Гулнафис Худайбердиева ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судяси лавозимига сайланди.