1

Франция Миллий кино ва анимация маркази билан ҳамкорлик битими имзоланди

ЖАМИЯТ 20.05.2024, 17:03
Франция Миллий кино ва анимация маркази билан ҳамкорлик битими имзоланди

Айни кунларда Францияда нуфузли 77-Канн кинофестивали давом этмоқда. Бу ҳақда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ахборот хизмати хабар берди. 

 Унинг доирасида фаолият юритаётган Ўзбекистон павильонида ҳам хорижлик меҳмонлар учун ўзбек миллий фильмларининг тақдимотини ўтказиш билан бирга бир қатор давлат ва нодавлат киноташкилотлари ҳамда йирик кинокомпаниялар билан ҳамкорлик музокаралари олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун Миллий кинематографияни ривожлантиш маркази директори Фурқат Усмонов Франция Миллий кино ва анимация маркази (СNС) билан ҳамкорлик битимини имзолади.

Ҳамкорлик битими икки давлат ўртасида ко-продукция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, француз ва ўзбек киноижодкорларининг мунтазам учрашувларини ташкил қилиш, маданий алмашинув, таълим соҳаси ҳамда ҳамкорликда кино саноатини ривожлантириш каби масалаларни қамраб олади.

Ўзбек павильонидаги халқаро учрашув ва музокаралар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1