АсосийJinoyat

Наманганда сохта доллар сотаётган шахс ушланди (видео)

'Наманганда сохта доллар сотаётган шахс ушланди (видео)'ning rasmi

Наманган вилояти Поп туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи муқаддам судланган шахс тадбир иштирокчисига 100 АҚШ доллари қалбаки купюрани 50 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 2700 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни 1400 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.  

Шундан сўнг, фуқаро келган "Cobalt" автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда автомашинанинг олд эшигининг ён қисмида 100 долларлик купюралардаги жами 1000 АҚШ доллари, фуқаронинг ёнида эса 200 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Қайд этилишича, текшириб кўриш учун олинган пуллар тайёрлаш услуби типография корхонасида махсус ҳимоя воситасида эмас, балки оддий бошқа дастгоҳда тайёрлангани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар