1

Россияда Навоий вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация инвестиция келишувларига эришди

ИҚТИСОДИЁТ 23.05.2024, 11:07
Россияда Навоий вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация инвестиция келишувларига эришди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегацияси Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлди. Сафар учрашувларга бой ва музокалар қизғин бўлди. Хусусан, “1520” компанияси гуруҳлари бош директори ўринбосари  Дмитрий Болотский, “Профайн” компанияси бош директори Елена Ермакова, “Русский Лён” компанияси ижрочи директори Валерий Мишарин, “Природный камень” компанияси таъсисчиси Пётр Заседателевлар билан учрашувлар ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Учрашувлар давомида темир йўл учун зарур бўладиган бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Навоий” ЭИЗ ҳудудида қиймати 5 млн. долларлик эшик ва деразалар ҳамда эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, зиғир пояси ва пахта толалари аралашмаларидан ип калавадан бошлаб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш лойиҳалари, Навоий вилоятидан Россия Федерациясига табиий пардозбоп тошларни экспорт қилиш бўйича музокара олиб борилди. Қайд этиоишича, учрашувнинг илк кунижа 40 млн долларлик келишувга эришилган.


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1