1

"Ғишткўприк" чегара постига кириб келган автобусда 59 кглик заргарлик буюмлари аниқланди (видео)

ЖИНОЯТ 23.05.2024, 17:16
"Ғишткўприк" чегара постига кириб келган автобусда 59 кглик заргарлик буюмлари аниқланди (видео)

1 млрд 770 млн сўмлик бўлган заргарлик  буюмлари автобусда аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Тошкент вилояти "Ғишткўприк" чегара божхона постида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган.  

Тадбирда Ўзбекистонга ўтиш учун фуқаро бошқарувида кириб келган автобус белгиланган тартибда текширилган. 

Ўтказилган назорат натижасида автобуснинг қўшимча ғилдирагининг ички қисмида хуфиёна яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг кумуш заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1