Италияда “Ўзбекистон: саҳродаги авангард” номли кенг кўламли кўргазма лойиҳаси Флоренциядаги "Uffitsi" галереясининг "Pitti" саройида ҳамда "Ka Foskari" университетининг кўргазмалар залида ўз ишини давом эттирмоқда.
Зинаида Ковалевская асарларидаги устувор мавзу янги давр ўзбек аёлининг нафис қиёфаси бўлган. Рассом импрессионизм ва реализм услубида ижод қилиб, қизларни турли кўринишларда – дала юмушларида, велосипед учиб, театр махсус ориндиғида мойбўёқлар орқали гавдалантиришга ҳаракат қилади. Унинг “Ҳовуз бўйида” асарида жазирама иссиқ кун оромижон ҳовуз бўйида беғам-беташвиш ҳордиқ чиқараётган икки беғубор қизалоқ тасвирланган.
Лойиҳанинг “Нур ва ранг” номли Флоренция бўлими 16 апрелдан 30 июнга қадар "Pitti" саройида жамоатчилик учун мунтазир.