1

Тошкентда метро вагонининг эшиги очилмай қолди (видео)

ЖАМИЯТ 24.05.2024, 23:25
Тошкентда метро вагонининг эшиги очилмай қолди (видео)

Ижтимоий тармоқларда метро вагонларидан бирининг эшиги очилмади мазмунидаги хабарлар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 24 май соат 17:50 ларда “Абдулла Қодирий” бекатига кириб келган 63-сонли ҳаракат таркибининг вагон эшикларидан бири очилмаган. Шундан сўнг ҳаракат таркиби “Бодомзор” бекатига етиб келганида машинист томонидан текширилганда, вагон эшигининг ариқчасига унинг очилишига тўсқинлик қилувчи кичик буюм тиқилиб қолгани аниқланган.

Ушбу буюм эшик йўлагидан олиб ташланган ва юзага келган носозлик бартараф этилган.

“Ҳозирги вақтда ушбу ҳаракат таркиби соз ҳолатда ҳаракатланмоқда”, – дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1