Таиланд қироллиги Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди.
Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Таиланд ҳудудида 60 кунгача визасиз бўлишлари мумкин, дея хабар бермоқда Bangkok Post.
Маълум бўлишича, мазкур тартиб 2024 йил 1 июндан бошлаб кучга киради.
Маълумот учун, Таиланд ҳукумати визасиз режимни Ўзбекистондан ташқари яна 35 та давлатга жорий қилган ва бундай давлатларнинг жами сони 93 тага етган.