1

Дунёда ўлим жазоси кўпайиб бормоқда

ДУНЁ 29.05.2024, 21:57
Дунёда ўлим жазоси кўпайиб бормоқда

Дунёда ўлим жазоси қўлланиши сони қарийб учдан бир қисмга ошди. Бу ҳақда Amnesty International маълум қилди, дея хабар бермоқда zamon.uz.

Маълумотларга кўра, 2023 йилда камида 1153 киши қатл этилган, бу 2022 йилга қараганда 31 фоизга кўп. Бу кўрсаткич 2015 йилдан бери энг юқориси бўлган.

Қатлларнинг деярли тўртдан уч қисми Эрон, 15 фоизи Саудия Арабистони томонидан амалга оширилган. Сомалида ва АҚШда ўлимга ҳукм қилинганлар сони ортган.

Маълумот учун, Хитойда ўлимга ҳукм қилинганлар ва қатл этилганлар сони ҳақидаги маълумотлар давлат сири ҳисобланади. Ташкилотнинг қайд этишича, бу мамлакатда минглаб инсонларга нисбатан ўлим жазоси қўлланган бўлиши мумкин. Ўлим жазоси кенг қўлланиладиган Шимолий Корея ва Вьетнам ҳам рақамларни давлат сири сифатида очиқламайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1