Ижтимоий тармоқларда “Янги Ўзбекистон” боғида 10 000 та пластик ўрдакчалар туширилмоқчи эканлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Экология вазирлиги маълумот берди.
“Экология вазирлиги бундай ҳатти-ҳаракатларни кескин қоралайди ва бундай ҳолатлар қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлишини маълум қилади. Ҳолат юзасидан вазирлик томонидан воқеа жойига чиқилиб, мутасаддилар билан тушунтириш ишлари олиб борилди”, - дейилади хабарда.
Вазирлик хабарига кўра, пластик чиқиндилар табиатга катта зарар етказади ва бундай ҳаракатлар қонунга кўра жавобгарликка тортилиши мумкин.






