Пойтахтнинг учта туманида газ таъминоти қисман тўхтатилди. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" хабар қилди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 31 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди:
Яшнобод тумани:
- «Матонат» МФЙ
- Аҳоли истеъмолчилари сони: 1 та кўп қаватли уйдаги 80 та хонадон
- Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та
Шайхонтоҳур тумани:
- "Лабзак" МФЙ Баҳор кўчаси
- Аҳоли истеъмолчилари сони: 10 та хонадон
- Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та
Мирзо Улуғбек тумани:
- Аҳмад Югнакий кўчаси
- Аҳоли истеъмолчилари сони: 76 та ерли хонадон, 21 та кўп қаватли уйдаги 1260 та хонадон
- Улгуржи истеъмолчилар сони: 24 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.






