АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда байрам муносабати билан "Супер Қорасоч" спектакли намойиши бўлиб ўтди (фото)

Бугун, 1 июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни". Ушбу байрам муносабати билан Касаба ую...

Бугун, 1 июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни". Ушбу байрам муносабати билан Касаба уюшмалари саройида болажонлар учун "Супер Қорасоч" мусиқали спектаклининг намойиши бўлиб ўтди. Эрта тонгдан спектаклга ташриф буюрган томошабинлар жонли мусиқа ва "Қалдирғоч" болалар ижод маркази тасвирий санъат ва либослар дизайни студиясининг кўргазмаси билан кутиб олинди.

"Супер Қорасоч" сеҳрли минг кокилли қиз бўлиб, у ўзга сайёрадан Ерга ёрдам бериш учун келади. Бу пайтда Ер сайёраси ўзидаги бор рангларни йўқотиб, рангсиз бир аҳволга келиб қолганди. Сабаби, бу сайёрани энг асосий рамзлар: Баркамоллик, поклик ва табиатга муҳаббат тарк этганди. Супер Қорасоч ўша рамзларни Ерга қайтариш учун дангасалик, ғазаб, очкўзлик, ёлғон ва ҳасад каби ёмон иллатлар билан курашади ва натижада ғалаба қозонади. Қорасоч барча рангларни ўз ўрнига қайтаргач, англаб етадики, бу гўзал мамлакат Ўзбекистон! 

Шундай қилиб, спектакль ёмон иллатлар устидан яхши рамзларнинг ғалабаси билан ўз ниҳоясига етади. 

Бугун илк намойиш меҳмонлари Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлишди. Спектаклга ташриф буюрган томошабинларнинг кўтаринки кайфятидан ҳам билса бўладики, намойиш ёш томошабинларда яхши таассурот қолдирди. Қуйида ушбу спектаклдан фото ва видеоларни кўришингиз мумкин:

    Бошқа янгиликлар