Мальдив ороллари ҳукумати Исроил паспорти эгаларининг мамлакатга киришини тақиқловчи қонунга ўзгартириш киритишга қарор қилди.
Мальдив ороллари президенти идораси томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Вазирлар кенгаши Исроил паспорти эгаларининг оролларга киришини тақиқловчи қонунга ўзгартириш киритган.
Шунингдек, қонунга киритилган ўзгартиришларни назорат қилиш бўйича қуйи қўмита ташкил этиш режалаштирилган.
Мальдив Президенти Моҳамед Муиззу БМТ агентлиги (БАПОР) учун хайрия йиғиш кампаниясини бошлашга ва бу масала бўйича махсус вакил тайинлаган.
Шунингдек, Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Мальдивликлар Фаластин билан бирдамликда" номли умуммиллий митинг уюштиришга тайёрланмоқда.






