Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ИИО ходимларини тошбўрон қилингани акс этган видео тарқалди.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 31 май куни футбол мусобақаси пайтида содир бўлган. Аҳоли ёшлар ўртасида футбол ва мини футбол мусобақаларини ўтказиш учун туманнинг Обод турмуш маҳалласида йиғилган. Ўйин бошланиш вақтида томошабинлардан бири майдонни тарк этмасдан, мусобақани бошлашга ҳалақит қилган.
Фуқаро уни майдондан чиқариш учун келган ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатган. У 12 нафар маҳалладоши билан бирга жамоат тартибини бузиб, футбол майдонида шовқин кўтариб, мусобақа бузилишига сабабчи бўлган.
ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатган 13 нафар фуқарога 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.