АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Термиз шаҳрида содир бўлган ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ ма...

Термиз шаҳрида содир бўлган ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ матбуот хизмати маълум қилди. 

Хабар берилишича, Термиз шаҳрининг Ат-Термизий ва А.Навоий кўчалари кесишган чорраҳада Мatiz, Nexia-3 ҳамда Cobalt автотранспортлари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган. ЙТҲ оқибатда ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ўлим ҳолати қайд қилинмаган. Nexia-3 автомашинасида ёнғин кузатилган. Ҳозирда ёнғин бартараф этилиб, қўшимча тергов ишлари олиб борилмоқда.

ЙТҲ келиб чиқиши сабаби юзасидан қўшимча маълумотлар берилиши айтилди.

    Бошқа янгиликлар