АсосийJamiyat

6 июндан бошлаб йўловчи поездлар ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди

'6 июндан бошлаб йўловчи поездлар ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди'ning rasmi

Қатор поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилган. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" хабар берди.

Маълум қилинишича, Бухоро—Мискин темир йўл бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан 6 июнь кунидан бошлаб бир қатор йўловчи поездлар ҳаракатига ўзгартиришлар киритилди.

127/128-сонли Андижон—Қўнғирот йўналиши. Амалдаги вақти 19:42 эди. 2 соат фарқ билан қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

Андижон 22:03 — Қўнғирот 02:33.

64/92-сонли Тошкент—Андижон йўналиши:

Тошкент 18:01 — Андижон 01:14.

54-сонли Қўнғирот—Тошкент йўналиши:

Қўнғирот 11:04 — Тошкент 05:56.

301-сонли Душанбе—Тошкент йўналиши:

Душанбе—Тошкент 14:12.

    Бошқа янгиликлар