АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Словакияга ишга таклиф этилмоқда

'Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Словакияга ишга таклиф этилмоқда'ning rasmi

Рус тилини яхши биладиган ўзбекистонлик ҳайдовчиларга Словакияга ишга чақирилган. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.

Иш Словакия корхонаси томонидан, омборхонада ҳайдовчи (вилочний погрузчик) йўналишида таклиф этилмоқда.

Номзодлар  20-45 ёш атрофида бўлиши, “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автокара ҳайдовчиси гувоҳномасига эга бўлиши лозим. Соҳада 6 ойлик тажриба ҳам талаб этилади.

Ойлик иш ҳақи қўлга тегадигани 1080 евро, иш ҳажмига қараб турли бонуслар ҳам берилади. Ҳафтада 5 кун иш, (3 та смена). Ходим тиббий суғурта қилинади.

Ишчи виза ҳамда Словакияга бориш харажатлари номзод томонидан қопланади.

Юқоридаги талаблар мос келган ва хорижда ишлаш истагида бўлганлар қуйидаги ҳавола орқали 6 июнь соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар