АсосийJamiyat

Жондор туманидаги автоҳалокатда 3 киши ҳалок бўлди

'Жондор туманидаги автоҳалокатда 3 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Жондор туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимининг мазкур ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва шу каби ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисидаги 27 майдаги фармойишида сўз боради.

Туман ҳокимининг мазкур ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш ва шу каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинган. 

Фармойишда келтирилишича, ҳолат 2024 йилнинг 30 апрел куни содир бўлган. Ўша куни соат тахминан 7:00да “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 автомагистрал йўлининг 305-километрида “Хоразм-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб бораётган Нехиа машинасининг шинаси ёрилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этган, 2 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар