АсосийJamiyat

Самарқандда 9-cинф ўқувчиси машинада 6 яшар қизни уриб юборди

'Самарқандда 9-cинф ўқувчиси машинада 6 яшар қизни уриб юборди'ning rasmi

Самарқандда 9-cинф ўқувчиси Nexia-2'да 6 яшар қизни уриб юборди. Бу ҳақида "Менинг юртим" телеканали хабар берди.

Ҳодиса 2 июнь куни Ургут туманидаги "Янгиҳаёт" маҳалласида содир бўлган. 9-синф ўқувчиси "Nexia-2" машинани ҳайдаб кўчага чиққан. У юқори тезликда ҳаракатлантириб келаётиб, йўлдан ўтаётган 6 ёшли қизни уриб юборган.

Қизалоқ шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.

Маълум қилинишича, бола машинани отасининг рухсатисиз бошқарган, транспортнинг тормози ҳам носоз бўлган.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар