АсосийJamiyat

Самарқандда 49 ёшли эркак марихуана билан қўлга тушди

'Самарқандда 49 ёшли эркак марихуана билан қўлга тушди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида яшаш хонадонида марихуана сақлаб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 май куни Қўшработ тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ҳамда ДХХнинг туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида туманнинг Қўрғон маҳалласида яшовчи 49 ёшли фуқаро уйида алоҳида пакетларга қадоқланган ўткир ҳидли, яшил рангли, қуруқ ҳолдаги соф оғирлиги 10 килограмм 95 грамм номаълум модда сақлаб келаётгани аниқланган.

Вилоят ИИБ эксперт-криминалистика маркази хулосасига кўра, мазкур модда марихуана экани тасдиқланган.

Ҳозирда Қўшработ тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар