АсосийDunyo

Россиялик космонавт коинотда 1000 кун яшади

'Россиялик космонавт коинотда 1000 кун яшади'ning rasmi

Февраль ойида Кононенко орбитада умумий қолиш рекордини янгилаганди. Ўшанда у коинотда жами 878 кун бўлган ва бошқа россиялик космонавт Геннадий Падалканинг натижасини ортда қолдирган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. 

Маълумот учун, Олег Кононенко 1964 йил 21 июнда Туркманистоннинг Чарджоу шаҳрида туғилган. У 1996–1998 йилларда Гагарин номидаги Космонавтларни тайёрлаш марказида умумий космик тайёргарликдан ўтган. 

Кононенко ўзининг биринчи космик парвозини 2008 йилда, иккинчисини 2011-2012 йилларда, учинчи ва тўртинчисини 2015 ва 2018-2019 йилларда амалга оширган.

У 2016 йилдан бери Россия космонавтлар отрядини бошқариб келади.

    Бошқа янгиликлар