1

Ўзбекистон ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади

СИЁСАТ 05.06.2024, 19:05
Ўзбекистон ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади

Жорий йил 4 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили Элдиёр Тошматовнинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) Бош директори ўринбосари Силви Форбан билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида сунъий идрок даврида интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясининг аҳамияти муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, кўплаб мамлакатларда креатив саноат тармоқларининг ривожланиш суръатларига доир маълумотларнинг тақчил эканини таъкидладилар. Ўз навбатида, БИМТ вакиллари ташкилот томонидан мазкур масалага ечим топишда амалий воситаларни ишлаб чиқиш бўйича фаол ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг IV Бутунжаҳон креатив иқтисодиёт конференцияси (WCCE) да иштирок этиш шакли муҳокама қилинди. БИМТ намояндалари Тошкентдаги нуфузли анжуманни ташкил этишда тўлақонли қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини қайд этиб, конференция Ўзбекистон ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ўртасида янада яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1