1

79 мингга яқин тадбиркорлик субъекти барқарорлик рейтингини оширди

ИҚТИСОДИЁТ 05.06.2024, 21:15
79 мингга яқин тадбиркорлик субъекти барқарорлик рейтингини оширди

Жорий йилнинг феврал ойидан татбиқ этилган барқарорлик рейтинги натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳар бир мезонга алоҳида масъул ходим бириктирилган. Улар ўзларига бириктирилган мезонлар бўйича тадбиркорлик субъектларига тавсия ва тушунтиришлар бериб бормоқда.

Олиб борилаётган ишлар натижасида жорий йилнинг май ойида 79 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ўз барқарорлик рейтингини оширди.

Рейтинг тоифалари бўйича тадбиркорлар:

🟩ААА  – 373 та

🟩АА  – 515 та

🟩А  – 879 та


🟦БББ  – 3 513 та

🟦ББ – 5 762 та

🟦Б  – 7 971 та
 

🟪CCC  – 3 900 та

🟪CC – 32 226 та

🟪C тоифадаги 16 712 та кўпайган

Д тоифадаги 78 569 та тадбиркор ўз рейтингини оширди.

Рейтинги кўтарилган тадбиркорлар сонининг энг яхши ўсиш суръатлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилди:

Тошкент шаҳрида – 10 960 та

Фарғона вилоятида – 6 947 та

Қашқадарё вилоятида – 6 809 тага ошган

Ўз навбатида, жорий йилнинг май ойида ААА тоифадаги 93 та тадбиркорлик субъектларига ҚҚС бўйича ортиқча тўловидан 100,4 млрд сўм маблағлар бир кун муддатда қўшимча текширувларсиз қайтариб берилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1