Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз шаҳрида автомобиль ёнаётганлиги акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ФВБ маълумот тақдим этди.
Маълум бўлишича, кеча 5 июнь куни соат тахминан 20.21 ларда Шаҳрисабз шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, воқеа жойига қутқарув хизматида 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб этилиб, содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ортидан Матиз русумли транспорт воситасида рўй берган ёнғин соат 20.30 ларда тўлиқ ўчирилган.
Маълум бўлишича, содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида бир нафар фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.






