1

Чилонзорда газ таъминоти ходимлари қўлга тушди

ЖИНОЯТ 06.06.2024, 15:30
Чилонзорда газ таъминоти ходимлари қўлга тушди

"Чилонзортумангаз" газ таъминоти бўлими маҳалла газчиси ва еткачи муҳандиси ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбирда ўтказилган.

Маълум қилинишича,  "Чилонзортумангаз"  газ таъминоти бўлими маҳалла газчиси Б.Ю. ва маҳаллада ишлаш хизмати етакчи муҳандиси С.А. тадбиркор Х.С.нинг "Карвонсарой" 1-тор кўчасида жойлашган меҳмонхонасида фойдаланилган табиий газ учун тўловида аниқланган камчиликлар бўйича далолатнома расмийлаштиришиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юбормаслик эвазига тадбиркордан 25 млн сўм талаб қилиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1