1

Ўзбекистон Президентининг Туркияга ташрифи якунланди

СИЁСАТ 07.06.2024, 08:38
Ўзбекистон Президентининг Туркияга ташрифи якунланди

Анқара шаҳридаги самарали Ўзбекистон-Туркия саммити якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида қатор олий даражадаги тадбирлар ўтказилди.

Давлат раҳбарлари тор доирада учрашув ва Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказдилар.

Музокаралар якунида икки давлат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация ва 19 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Президентлар илк бор етакчи корхона ва компаниялар раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказдилар.

Давлатимиз раҳбарини Туркиянинг олий давлат мукофоти – "Туркия Республикаси нишони" билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ташриф тадбирлари якунланганидан сўнг, "Эсонбуға" халқаро аэропортида Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Президент Режеп Таййип Эрдоған ва рафиқаси кузатиб қўйдилар.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1