1

"Хизмат"ини 2000 АҚШ долларига баҳолаган талаба энди қонун олдида жавоб беради

ЖИНОЯТ 07.06.2024, 22:14
"Хизмат"ини 2000 АҚШ долларига баҳолаган талаба энди қонун олдида жавоб беради

Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-сон “Даволаш” факультети 5-босқич талабаси, 1999 йилда туғилган У.Т. ҳам нафснинг тубсиз домига илинганлардан. У талабаларнинг ишончига кириб, уларни университетдаги “қўли узун танишлари” орқали якуний тест имтиҳонларидан ўтказиб беришни ваъда қилган. Бу ҳақда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси darakchi.uz га маълум қилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида У.Т. ушбу олийгоҳда таҳсил олувчи маҳаллий фуқародан 4 та фаннинг якуний тест имтиҳонларидан ўтказиб бериш учун 2 000 АҚШ доллари талаб қилганлиги аниқланиб, олдиндан келишилган 1.500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тезкор суриштирув жараёнларида маълум бўлишича, У.Т. фуқародан олган 2 000 АҚШ долларининг 700 АҚШ долларини ўзида олиб қолиб, қолган 1 300 АҚШ доллар пулни жиноий шериги "Бобур" исмли шахсга беришни режалаштирган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1