1

Ўзбекистон ва Хитойнинг қўшма резолюцияси БМТда маъқулланди

СИЁСАТ 09.06.2024, 12:17
Ўзбекистон ва Хитойнинг қўшма резолюцияси  БМТда маъқулланди

2024 йил 7 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Бош ассамблея Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ишлаб чиқилган “Халқаро цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни” деб номланган резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакатлар, шу жумладан Марказий Осиёнинг барча давлатлари, Арманистон, БАА, Баҳрайн, Беларус, Эрон, Индонезия, Кувайт, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Қатар, Россия Саудия Арабистони, Туркия ва Венгрия томонидан ҳаммуаллифлик қилган.

Ҳужжат Ўзбекистон раҳбариятининг БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси (2023 йил) ва ШҲТнинг Самарқанд саммитида (2022 йил) умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ҳамжиҳатлик руҳини юксалтириш зарурлиги, конструктив ҳамкорликка интилиш, шунингдек, тинчлик ва барқарор фаровонликка эришиш учун халқаро ҳамжамиятларнинг саъй-ҳаракатларини сафарбар қилиш тўғрисида билдирилган қарашларини консептуал тарзда акс эттиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1