АсосийJamiyat

Чирчиқ дарёсига юк машина тушиб кетди (видео)

'Чирчиқ дарёсига юк машина тушиб кетди (видео)'ning rasmi

Howo юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетди. 

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат бўйича маълумот тақдим  қилди.

Маълум қилинишича, кеча, 9 июнь куни соат таҳминан 18:30 ларда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида 2001 йил туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Howo русумли юк машинаси Чирчиқ дарёсига тушиб кетган. Бунга ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган. Ҳодиса натижасида автомобилда бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ ИИББ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар