Аввал хабар қилинганидек, Тошкентжа ИИВ биноси яқинида кучли қора тутун тарқалгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Ҳодиса бўйича ФВВ маълумот берди.
Аниқлик киритилишича, бугун, 10 июнь куни соат 08:10 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Афросиёб ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмаси олдида жойлашган ер ости туннелида электр симларини туташи кузатилган.
Воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 08:15 да етиб бориб, соат 09:08 да қуршаб олинган ва ҳодиса соат 09:15 да бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган.






