Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган “MALIBU” русумли автотранспорт воситаси Андижон шаҳри ҳудудидан топилган.
Кредит шартномаси бўйича қарзни ундириш тўғрисидаги нотариус ижро хатига асосан қарздор У.М.дан ундирувчи АТБ “Капиталбанк” ЧБФ “Капитал 24” Смартбанк Андижон филиали фойдасига 359 737 773 сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Қарздорликни ундириш мақсадида ижро ҳаракатлари давомида гаровдаги қарздорга тегишли “MALIBU” автомашинасига тақиқ ўрнатилган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бир неча маротаба бориб кўздан кечирилганда, автомашина йўқлиги аниқлангач, қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари ҳамда ИИБ ЙҲХХ билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар давомида қидирувдаги автомашина Андижон шаҳридан топилди. Автомашина хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди.






