1

Россия Афғонистондан меҳнат муҳожирларини қабул қилишга ваъда берди

ДУНЁ 10.06.2024, 20:46
Россия Афғонистондан меҳнат муҳожирларини қабул қилишга ваъда берди

Россия Афғонистондан меҳнат муҳожирларини қабул қилиб, иш билан таъминлаш мажбуриятини олган. Бу ҳақда "Sputnik Афганистан"га Ислом Республикаси Меҳнат вазирлиги раҳбари  Абдул-Манан Умарий маълум қилган.

Муҳожирлар федерациянинг қайси ҳудудларига жўнатилиши ҳозирча номаълум.

Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида Толибон ҳаракати билан келишувга эришилган. Форумда Россия таклифи билан “Толибон” ҳаракати вакиллари иштирок этди.

2021 йил августида АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгач, Толибон мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритди. Россияда 20 йилдан бери ва дунёнинг кўплаб давлатларида Толибон террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган.

2022 йил март ойида Россия Федерацияси ва Афғонистон ўртасида Толибон томонидан тузилган ҳукумат дипломати аккредитацияси билан дипломатик алоқалар ўрнатилди.

2024 йил апрел ойидан бошлаб Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги иқтисодий алоқаларни ўрнатиш мақсадида ташкилотни террорчи деб белгилашни бекор қилиш масаласини ишлаб чиқмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1