1

Малави вице-президенти ва яна тўққиз киши бўлган самолёт ҳалокатга учради

ДУНЁ 11.06.2024, 16:41
Малави вице-президенти ва яна тўққиз киши бўлган самолёт ҳалокатга учради

Бортида Малави вице-президенти Саулос Чилима ва яна 9 киши бўлган самолёт радар экранларидан ғойиб бўлди. Бу ҳақда "BBC News" хабар берди.

10 июнь Қидирув ва қутқарув ишлари Малави вице-президенти Саулос Клаус Чилима бўлган йўқолган самолёт топилмагунча давом этади – жанубий Африка давлати президенти.

Баёнот берилишича, 51 ёшли Чилима яна тўққиз нафари билан ҳарбий самолёт бортида бўлган ва у пойтахт Лилонгведан эрталаб соат 09:17 да  жўнаб кетган.

Унда айтилишича, авиация маъмуриятининг самолёт радардан чиқиб кетганидан бери у билан алоқа ўрнатишга уринишлари муваффақиятсизликка учраган. Самолёт "Мзузу" аеропортига эрталаб соат 10:02 да қўниши керак эди.

Диспетчерлар самолёт билан боғлана олмаяпти. Ҳозирда қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

"Мен самолёт топилмагунча операцияни давом эттириш ҳақида буйруқ бердим", дейди Чаквера.

Чилима уч кун олдин вафот этган собиқ вазир Ралф Касамбаранинг дафн маросимида ҳукумат вакили бўлиш учун кетаётган эди.

Саулос Чилима 51 ёшда ва 2014 йилдан буён мамлакат вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Малави вице-президенти бўлган самолёт ҳалокатга учради.

"Малави вице-президенти бўлган самолёт ҳалокати топилди, тирик қолганлар йўқ",– деди президент Лазарус Чаквера.

Саулос Чилима ва кема бортида бўлган яна тўққиз киши авиаҳалокатда ҳалок бўлган. Самолёт қолдиқлари деярли бир кундан кейин топилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1