1

Фарзанд онаси бағрига қайтарилди

ЖАМИЯТ 11.06.2024, 17:03
Фарзанд онаси бағрига қайтарилди

Фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир. Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатдан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади», дея белгилаб қўйилган.

МИБнинг Боғот тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2024 йил 6 июлда вояга етмаган 2023 йилда туғилган фарзандни жавобгар Г.А.дан онаси У.Қ.нинг тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1