АсосийJamiyat
1272

42 маротаба йўл қоидасини бузган ҳайдовчининг ишлаб чиқариш ускунаси хатланди

'42 маротаба йўл қоидасини бузган ҳайдовчининг ишлаб чиқариш ускунаси хатланди'ning rasmi

Йўл ҳаракати қоидаларини 42 маротаба бузгани учун Булоқбоши туманида яшовчи М.Ж. ўшанча жаримага тортилган.

Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши туман бўлимига М.Ж.дан жами 17 млн сўмдан зиёд маъмурий жарималарни ундирилиши белгиланган.

Давлат ижрочиси қарздорни огоҳлантиришига қарамай, жарима пуллари тўланмагач, М.Ж.нинг яшаш хонадонидаги гипс ишлаб чиқариш ускунаси хатлаб қўйилган.

Қарздорлик бартараф этилмаса, хатланган ускунани савдога чиқариш чоралари кўрилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар