АсосийJamiyat
1212

Президент Озарбайжон маданияти кунлари иштирокчиларига табрик йўллади

'Президент Озарбайжон маданияти кунлари иштирокчиларига табрик йўллади'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда Озарбайжон маданияти кунлари бошланди.

Шу муносабат билан Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу маданият ва санъат байрами иштирокчиларига табрик йўллади.

Давлатимиз раҳбари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бошқа соҳалар қатори маданий-гуманитар йўналишда ҳам жадал ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдириб, иштирокчиларни самимий қутлади ва юксак ижодий парвозлар тилади.

- Озарбайжон Республикаси Президенти, азиз қардошим Илҳом Гейдарович Алиев билан келишувларимиз асосида ўтган йили Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари, шу йил январь ойида эса Ўзбекистон фани ва маданияти кунлари юксак савияда ўтказилди. 

Қадимий Озарбайжон заминида ўзбекистонлик илм-фан ва маданият намояндалари катта ҳурмат-эътибор билан кутиб олингани, бу диёрда бўлиб ўтган қизғин ва самимий учрашув ва мулоқотлар, ҳеч шубҳасиз халқларимиз ўртасидаги азалий қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

Биз Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро мақом санъати анжумани, Бахшичилик ва “Лазги” фестиваллари ҳамда бошқа йирик маданий тадбирларда Озарбайжон ижодкорлари мунтазам иштирок этиб келаётганини юксак қадрлаймиз.

Озарбайжонда миллий муғом санъати бўйича бўлиб ўтадиган анъанавий фестивалга ўзбек санъаткорлари доимий таклиф этиб борилаётгани алоҳида диққатга сазовордир.

Бугун мамлакатимизда катта шоду хуррамлик билан бошланаётган Озарбайжон маданияти кунлари қардош озар заминида бўлиб ўтган Ўзбекистон маданияти кунларининг узвий давомидир, дейилади Президенти табригида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар