АсосийJamiyat

"Қурбон ҳайити"да Тошкент метроси соат 03:00 дан 10:00 га бепул хизмат кўрсатади

'"Қурбон ҳайити"да Тошкент метроси соат 03:00 дан 10:00 га бепул хизмат кўрсатади'ning rasmi

2024 йил 16 июн — Қурбон Ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди.  Бу ҳақида "Тошкент метрополитени" хабар берди.

Бундан ташқари, Қурбон Ҳайити байрами кунида барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Шунингдек, метро йўловчиларига байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида эса якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.

    Бошқа янгиликлар