АсосийJamiyat

Тошкентда терговчи пора билан қўлга олинди

'Тошкентда терговчи пора билан қўлга олинди'ning rasmi

Яккасарой туманида Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси 7 минг доллар пора билан ушланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси билан ўзаро тил бириктиришган. 

Улар хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалаш эвазига, айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

    Бошқа янгиликлар